logo
Алоқа рақами

500 000 сўмдан юқори бўлган товар харидларини бепул етказиб берамиз.

Интернет-дўкон орқали товарларни буюртма бериш учун талаблар рўйхати:

  • Интернет-дўкон орқали 100 000 (юз минг) сўмдан юқори суммага буюртма берилганда, товарлар бепул етказиб берилади.
  • Буюртмангизда кўрсатилган муддатда товрингизни етказиб берамиз ва етказиб бериш манзилига етиб боришдан олдин сиз билан олдиндан боғланамиз.
  • Етказиб бериш хизмати жуда банд бўлганда, етказиб бериш вақти узайтирилиши мумкин. Бундай вазиятларда биз сизни олдиндан хабардор қиламиз.
  • Буюртмани расмийлаштиришда кўрсатилган манзилга товрингизни етказиб берамиз. Илтимос, Алоқа маркази операторидан етказиб бериш манзили ва онувчининг шахсий маълумотлари тўғри қайд этилганлигини аниқлаб олинг.
  • Сиздан товар ва хизматлар учун тўловни товар чекларига мувофиқ олдиндан ёки бевосита етказиб бериш хизмати ходимига амалга оширишингизни сўраймиз.

Муҳим! Қуйидаги ҳолатларга эътиборингизни қаратишингизни сўраймиз:

  • Етказиб бериш хизмати ходимлари товар етказиладиган манзилда Сизни 30 дақиқа давомида кутиб туришади. Агар келишилган вақтда сиз кўрсатилган манзилда бўлмасангиз, биз етказиб беришни кечроқ муддатга кечиктиришга мажбур бўламиз.

Товарни ўрнатиш (монтаж қилиш) ишлари етказиб бериш хизматига киритилмаган.

  • Биз товарни хонадон (офиснинг) кириш эшигигача, Сиз кўрсатган жойга қадоқни очиб, товарни кўрсатамиз, шунингдек, кафолат талонни (агар у мавжуд бўлса, товар билан бирга) тақдим этамиз.
  • Сиздан товарни қабул қилганингизни имзолаб тасдиқлашингизни сўраймиз. Агар бирор эътирозингиз бўлса, уларни товар чекининг "Махсус белгилар" бўлимида кўрсатинг.
  • Буюртмани расмийлаштиришда манзил нотўғри кўрсатилган бўлса ёки сиз белгиланган вақтда кўрсатилган жойда бўлмасангиз, биз товарни етказиб бера олмаймиз, такрорий етказиб бериш пулли асосда амалга оширилиши керак.
  • Агар товар етказиб бериладиган манзилда кириш чекловлари мавжуд бўлса, киришга рухсат олишни ўзингиз таъминлашингиз зарур.

Муҳим! Агар етказиб бериш хизмати ходимлари қўшимча тўлов талаб қилишса, илтимос, бу ҳақда Алоқа марказига хабар беринг.

  • Мебелни кўтариш ва товарни ўрнатиш хизматлари етказиб бериш хизматига киритилмаган.
  • Товарни ёқиш ва унинг ишлашини текшириш Сизнинг зиммангиздадир.

Тезкор етказиб бериш хизмати мавжуд!

Тошкент шаҳри бўйлаб 4 соат ичида пулли асосда етказиб бериш хизмати мавжуд.

Етказиб бериш нархи юк ҳажмига боғлиқ бўлиб, 30 000 сўмдан бошланади.

Вилоятларга етказиб бериш

Етказиб бериш фақат Elaro дўконлари мавжуд бўлган ҳудудларга амалга оширилади.